9 февраль куни буюк мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг таваллуд куни URadio.uz радиосида ўзига хос ва мос тарзда нишонланмоқда. Бу ҳақда радионинг фейсбукдаги саҳифасида хабар берилган.

Бугун эрталаб соат 9.00дан радио тингловчилари нотиқ Раҳимбой Жуманиёзов ўқиган шоир ашъорларидан тинглашди. Куннинг иккинчи ярмида, соат 14.00да эса "Студиямиз меҳмони" эшиттиришида "Навоий наздида сўз ва нутқ" мулоқоти бошланади.

Шунингдек, ҳафта давомида ҳар куни эрталаб соат 9.00да Раҳимбой Жуманиёзов ўқиган ҳазрат Навоийнинг ашъорлари "Навоийхонлик" рукнида бериб борилади.