"Вест Ҳэм"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Димитри Пайе хитойликлар нишонига тушди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатган.

Номи сир тутилаётган Хитойдаги жамоалардан бири ушбу футболчи учун 38 млн фунт (деярли 50 млн евро) таклиф қилгани айтилмоқда.

28 ёшли бу французнинг ўзига бу жамоа ҳафтасига 187 минг фунтдан иборат маош тайинламоқчи.

Қайд этиш керакки, бундан олдинроқ, лондонликлар жамоасининг расмий сайтида футболчи жамоадаги шароитлардан қониқаётгани, томонлар ўзаро шартномани узайтириш учун музокара бошлаши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.