“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишлаб танлов ўтказади.

Танлов ғолиблари “Камолот” кутубхонасининг нодир асарлари билан тақдирланади.
Махсус совғага эга бўлиш учун қуйидаги шартларни бажариш талаб этилади.

1. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг www.facebook.com/kamolot.uz саҳифасига “Like” қўйиб, аъзо бўлинг (агар саҳифа аъзоси бўлмасангиз)

2. Ушбу танлов ҳақидаги хабарга “Like” қўйиш ҳамда ўз саҳифасида дўстларга улашиш.

3. Изоҳда қуйидаги 5та саволга жавоб (ҳар бир савол рақамини кўрсатган ҳолда) ёзиб қолдириш.

Танлов 2016 йилнинг 14 февраль куни соат 14.00га қадар давом этади.

Тўғри жавоб йўллаган иштирокчилар рўйхати шакллантирилиб, ҳар бирига рақам тақдим этилади (ҳамда рўйхат фейсбукдаги саҳифага жойлаштирилади).

Ғолиблар 2016 йилнинг 15 февраль куни ҳаракатнинг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда www.kamolot.uz сайтида эълон қилинади.

Саволлар:
1. “Бори элға яхшилиғ қилғилки, ондин яхши йўқ,
Ким дегайлар: “Даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ”.

Бобурнинг мазкур байтида қандай сўз санъати қўлланилган?

2. Одатда Бобур машҳур тўртта кемалардан бирида элчиларни қабул қилган. У кеманинг номи нима?

3. “Бобур” сўзининг ўзаги нима?

4. У асосан ҳажаз баҳрида ёзилиб, Бобур энг кўп қўллаган “дубайтий” шеърий жанрнинг синоними нима?

5. Ранг-баранг мавзуларда қалам тебратган Бобурнинг “Андижонийдур” нисбаси билан тугаган машҳур ғазали қандай сўз билан бошланади?