“УАЗ” яна Hunter йўлтанламасини чиқара бошлайди

Технология 10 Февраль 2016 3970

“УАЗ” компанияси 2015 йилда ишлаб чиқаришдан тўхтатилган Hunter йўлтанламасини яна конвейерга қўйди. Бу ҳақда автозаводнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Машинанинг конвейерга қайтарилиши харидорларнинг кўп сонли талаблари билан боғлиқлиги айтилмоқда. Энди Hunter хавфсизлик камари тақилмаслиги индикатори ҳамда орқа ўриндиқларда болалар учун ISOFIX ўриндиқлари билан жиҳозланади.

UAZ Hunter 2.7 л ли 128 от кучига эга бензинли двигатель билан таъминланади. Мотор беш босқичли трансмиссия билан уйғунликда ишлайди.

Кўпроқ янгиликлар