Буюк Британияда иш ҳақи миқдори ва иш ҳафтаси жадвалидан норози бўлаётган ёш шифокорлар иш ташлаши бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Sky News нашри.

Таъкидланишича, иш ташлаш сабабли яқин кунларда ўтказилиши керак бўлган 2,8 мингтадан кўпроқ операция бекор қилинди.

Буюк Британия тиббиёт ташкилоти вакилининг айтишича, иш ташлашга ёш шифокорларнинг иш кунлари ва дам олиш кунлари иш ҳақи тўланиши тартибидан норозилиги асосий сабаб бўлмоқда.

Жорий иш ҳақини ҳисоблашда шифокор кечки сменада ишласа, айниқса дам олиш кунлари, кўпроқ ҳақ олади.

"Шубҳасиз, биз бу можароли вазиятнинг ечимини топишни истаймиз. Биз норози бўлаётганларни музокаралар столига қайтариш учун барча имкони бор нарсани қиламиз", деб айтди Буюк Британия бош вазири вакили.