Чехияда чоп этилган харитада Қрим Россия таркибига қўшилди

Жаҳон 10 Февраль 2016 4648

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Чехиянинг Ottovo Nakladatelství нашриёти чоп этган “Жаҳоннинг футбол харитаси”да Қрим Россияга тегишли ҳудуд сифатида кўрсатилган. ČTK агентлигининг маълум қилишича, бу ҳол Украинанинг Чехиядаги элчихонаси томонидан кескин танқид остига олинди.

Китобда ФИФАга аъзо 209 давлат ҳақида маълумот тўпланган. Унда Қрим Россиянинг қолган ҳудуди билан бир хил рангга бўялган. Бундан ташқари, жаҳоннинг умумий харитасида ярим орол Украина таркибида эмас.

Украинанинг Прагадаги элчиси Борис Зайчук нашриётга мурожаат қилиб, Украинанинг чегараларини халқаро ҳуқуқ талабларига мослаб кўрсатишни талаб қилди.

“Украинанинг Қримсиз кўрсатилиши халқаро ҳуқуққа зид бўлиб, Европа Иттифоқи давлатларининг Қримнинг Россия Федерация томонидан оккупация қилинишини тан олмаслик борасидаги позициясини инобатга олмайди”, - таъкидлади дипломат.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72051 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37411 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21683 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81643 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62029 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1939 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1286 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1094 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 465 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 813 Маданият
Кўпроқ янгиликлар