Chevrolet компанияси Trax кроссоверининг рестайлинг қилинган версияси ҳақида ахборот тарқатди. Хабарга янги машинанинг суратлари илова қилинган.

Машинанинг олд ва орқа оптикаси янгиланди, радиатор панжараси компания услубида ишланди, шунингдек, ускуналар панели модернизация қилиниб, қурилмалар сони ошди.

Машинага 1.4 л ли 138 от кучига эга бензинли турбомотор ўрнатилди. У олти диапазонли трансмиссия билан ишга туширилади.

Chevrolet Trax шу ҳафта Чикагодаги моторшоуда жамоатчиликка намойиш этилади.