Disney киностудияси "Юлдузлар жанглари"нинг янги қисми эвазига рекорд даражадаги фойда олди

Маданият 10 Февраль 2016 1886

The Walt Disney медиакорпорациясининг ҳисоботига кўра, унинг Studio Entertainment бўлимининг операцион даромади "Юлдузлар жанглари"нинг янги 7-қисми намойишлари эвазига 86 фоизга, яъни 1 млрд долларгача ошди, деб хабар бермоқда RNS нашри.

Disney жорий йилнинг 1-чораги учун рекорд даражадаги 2,88 млрд доллар соф фойда олганини маълум қилди. 2015 йилда бу кўрсаткич 2,18 млрд долларни ташкил қилган. Даромаднинг ўсиши 32 фоизни ташкил қилди. Киностудиянинг 1-чоракдаги умумий тушуми 15,2 млрд долларни ташкил қилганди.

"Юлдузлар жанглари"нинг ажойиб кўрсаткичлари эвазига бизнинг компаниямиз ўз тарихида рекорд даражадаги чораклик фойда олди ҳамда кетма-кет 10 чоракдан бери акцияларига даромадларининг икки рақамли кўринишдаги ўсишига эришди", деб айтди киностудия президенти ва бош директори Роберт Айгер.

2015 йилнинг 16 декабрида экранларга чиққан фильм бир нечта рекордларни ўрнатишга муваффақ бўлди. 21 декарбда фильм экранларга чиқишининг 1-уик-эндида жаҳон прокатида Хитойни ҳисобга олмаганда рекорд даражадаги 528 млн доллар йиғди.

27 декабрда фильм касса йиғимлари тезлиги бўйича рекорд ўрнатди: фильм 12 кун давомида 1 млрд доллар йиғишга муваффақ бўлди. 6 январда фильм Шимолий Америкадаги касса йиғимлари бўйича "Аватар"га тегишли бўлган рекордни янгилади.

Фильмнинг жаҳон бўйича касса йиғими 2 млрд доллардан ошиб кетди. Фильм ҳозирча энг кассабоп фильмлар учталигига кирди. Уни ҳозирча Жеймс Кэмероннинг "Аватар" ва "Титаник" фильмлари ортда қолдирмоқда.

Фильмнинг 8-қисми 2017 йилда, 9-қисми эса 2019 йилда чиқарилади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22414 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24647 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12700 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53978 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 313 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 755 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 726 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 1837 Спорт
Кўпроқ янгиликлар