Эрини ўлдириб, унинг жасадини бўлаклаб, чиқиндихоналарга ташлаб кетган бишкеклик аёл суд олдида жавоб берадиган бўлди. Бу ҳақда Бишкек шаҳри ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати 24.kg ахборот агентлигига маълум қилди.

2015 йилнинг 14 августида Бишкекнинг 5-микротуманида чиқинди идишида эркак кишига тегишли тана аъзолари, яъни икки қўл ва икки оёқ топилган. Бир неча кундан кейин Фучик кўчасидаги чиқинди контейнерида ўлдирилган эркакнинг пакетга солинган боши топилган. Ушбу қотилликни амалга оширганликда гумон қилиниб эркакнинг 25 ёшли рафиқаси Ойдай Субанова ҳибсга олинган.

Маълумотларга кўра, аёлга қотиллик, ўлганларнинг жасади ва қабрларни таҳқирлаш моддалари бўйича айблов қўйилган. Ҳозирда аёл ҳибсда ушлаб турилибди.