"Интер" ва "Челси" жамоасининг собиқ ҳужумчиси ҳисобланмиш аргентиналик футболчи Эрнан Креспо Гари Невиллнинг "Валенсия" бошқарувидаги омадсизликларига ўз муносабатини билдириб ўтди.

"Телевизор орқали футбол кўриб, ўйинларга баҳо бериб ўтириш ва мураббий бўлиш бутунлай бошқа-бошқа ишлардир. Айтишим мумкинки, Невиллнинг "Валенсия" билан омадсизликка юз тутганидан хурсандман. Мен унинг футбол эксперти сифатида ишлаганида футболчилар ва мураббийларни қанчалик аёвсиз танқид қилганини яхши эслайман", дейди Креспо.

Маълумот учун, айни вақтда "Валенсия" Ла лига турнир жадвалида 23 турдан кейин 25 очко жамғарган ҳолда 14 ўринда қолмоқда.

Невилл жамоа бошқарувига келган кундан бери "Валенсия" учта турнирда 16та учрашув ўтказди ва 6та мағлубият ҳамда 6та дуранг қайд этди. Унинг охирги 9 ўйинида биронта ғалаба қайд этилмаган.

Каньисарес: Невилл узр сўраши ва истеъфога чиқиши шарт