Эрон нефть вазири Бижон Зангоний Эрон Саудия Арабистони билан нефть бозорларидаги вазиятни муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда PressTV.

"Биз ОПЕКка аъзо давлатлар, жумладан Саудия Арабистони билан ҳам исталган шаклдаги суҳбат ва ҳамкорликни қўллаб-қувватлаймиз", деб айтди Зангоний.

Унинг айтишича, Форс кўрфазининг баъзи давлатлари нархлар пасайишини қўллаб-қувватлаш билан иқтисодий фойда кўришмоқчи эканлигини эълон қилишган. Вазирнинг айтишича, "улар эришмоқчи бўлган асл нарса умуман иқтисодий фойда учун бўлмаяпти".

"Мустаҳкам сиёсий ирода мавжуд бўлса, нефть нархини бир ҳафта ичидаёқ мувозанатлаш мумкин", деб айтди Зангоний.

Зангонийнинг айтишича, нефть ишлаб чиқарувчилардан бирортаси жорий нархлардан хурсанд эмас, чунки бу уларга узоқ муддатли истиқболда зиён етказади.