Россиянинг Киров шаҳрида Lada Kalina машинаси эвакуаторда олиб кетилаётганда йўл четидаги Jaguar’ни пачоқлади, деб хабар бермоқда "Девятка.ру" портали.

Бу воқеа 10 февралда кундузи шаҳардаги чорраҳалардан бирида юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, Jaguar йўли четида турган бўлган, эвакуатор унинг ёнидан ўтиб кетаётганда Lada Kalina бирдан эвакуатордан силжиб, йўлга ён бошлаб ағдарилиб тушган ва қимматбаҳор машинага тегиб, уни пачоқлаган.

Авария эвакуатор ҳайдовчиси ташилаётган автомобилни яхшилаб қотирмагани сабабли юз берган бўлиши мумкин.

Йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган. Полиция воқеа тафсилотларини аниқлаштирмоқда.