Франциянинг истеъфога чиқаётган ташқи ишлар вазири АҚШнинг Суриядаги сиёсатни танқид остига олди

Жаҳон 10 Февраль 2016 3839

Франциянинг яқинда лавозимини тарк этиши ва Конституцион судга ишга ўтиши маълум бўлган ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус АҚШнинг Сурия бўйича сиёсатини танқид остига олди.

“Коалиция иштирокчиларининг ҳаракатларида ноаниқлик кузатмоқдаман, - унинг сўзларини келтиради Reuters агентлиги. – Сўзлар ҳам бор, аммо ҳаракат – бошқа нарса”.

Фабиуснинг фикрича, Вашингтоннинг ҳаракатлари кўп жиҳатдан яқинлашаётган президентлик сайловларига боғлиқдир.

“Барак Обама мандатининг тугаши уни давлат котиби айтганичалик қатъий ҳаракат қилишга ундаётганига ишончим комил эмас”, - таъкидлади амалдор.

Кўпроқ янгиликлар