Гарри Поттер ҳақидаги янги китоб 2016 йилнинг 31 июлида сотувга чиқади, деб хабар бермоқда Just Jared нашри. Китоб "Гарри Поттер ва ланъатланган бола: I ва II қисм" деб номланади.

Китобнинг чиқиши унинг муаллифи Жоан Роулинг ҳамда Жек Торн ва Жон Тиффани томонидан ўйлаб топилган шу номли спектакль премьерасига тўғри келади. Спектакль Лондонда намойиш қилинади.

Аввалроқ "Гарри Поттер ва ланъатланган бола" пьесаси Поттер ҳақидаги китобларнинг 8-қисми бўлиши эълон қилинганди. Китобдаги воқеалар охирги китобнинг финалидан 19 йилдан кейин юз беради, унинг бош қаҳрамонлари Поттер ва унинг кичик ўғли бўлади.