10 февраль куни тонгида Гонконгдаги кўп қаватли турар жойларидан бирида кучли ёнғин содир бўлиши натижасида 500 киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар тарқатган.

Бу ҳодиса туфайли олти киши жароҳатланган.

Маълумотларда айтилишича, ёнғин 35 қаватли уйнинг 23 қаватида маҳаллий вақт билан соат 4:30да бошланган.

Аланга 80 метр баландликкача кўтарилган. Ўт ўчирувчилар 3 соат давомида ёнғинни ўчириш ишларини олиб боришган.

Айни вақтда маҳаллий полиция ва ёнғин хавфсизлиги хизмати вакиллари томонидан ҳодиса сабабларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.