Калифорния штатида 3 ойлик бола ўқотар қуролдан олган жароҳат оқибатида оламдан ўтди, деб хабар беради Reuters агентлиги.
Агентлик маҳаллий полициядан марҳумнинг жинсини аниқлай олмагани таъкидланмоқда.

Отишма 10 февраль куни Лос-Анжелес округининг Комптон шаҳридаги кварталлардан бирида номаълум шахслар томонидан бошланган. The Los Angeles Times газетасида ёзилишича, уй яқинида турган одамларга қарата ўқ узилган.
Жиноятни содир қилган икки шахс қидирилмоқда.