Рубик кубигини тез йиғиш бўйича янги рекорд ўрнатилди

Жамият 10 Февраль 2016 6925

Рубик кубигини йиғиш бўйича янги рекорд ўрнатилди. Америкалик иқтисодчи томонидан тайёрланган дастур бу ўйинчоқни 0,887 сония ичида йиғиб бўлган. Рекорд ҳақида Gizmag нашри хабар тарқатди.

2015 йилнинг ноябрь ойида америкалик талаба Закариё Громко томонидан тайёрланган дастур-робот Рубик кубигини 2,39 сония ичида йиға олганди. 2016 йилнинг январида эса канзаслик Жей Флэтленд ва Пол Роуз Гиннеснинг рекордлар китобига ўз дастурларининг бу ишни бажариши учун 0,9 сония кифоя қилишини тасдиқловчи ёзувларни тақдим этганди.

Бироқ, кўп ўтмай Адам Бир томонидан ишлаб чиқилган Sub1 дастури бу рекордни янгилашга муваффақ бўлди.

Кубик 20 юриш орқали 0,887 сония вақт ичида терилган ҳолатга келган. Ҳозирча бу Гиннеснинг рекордлар китобида қайд этилмаган. Муҳандис Бир яқин орада бу борада ариза топширишини маълум қилган.

Кўпроқ янгиликлар