Mitsubishi корпорацияси MRJ лайнерининг синов парвозларини қайта тиклади

Жаҳон 10 Февраль 2016 1300

Япониянинг Mitsubishi Heavy Industries корпорацияси Mitsubishi Aircraft билан қўшма ҳамкорликда Япониянинг қисқа масофалар парвозига мўлжалланган Mitsubishi Regional Jet лайнерининг синов парвозларини қайта тиклади.

Мазкур синов парвозлари ноябрь ойида зарур техник жиҳозларнинг етишмовчилиги туфайли тўхтатиб қўйилганди, дея хабар бермоқда Киодо нашри.

Янги синов парвозлари Нагоя аэропорти базасида (Аити префектураси) ўтказилмоқда. Бу ҳисоб бўйича тўртинчи синов саналади. Бунгача 2015 йилнинг 27 ноябрида охирги синов учишлари амалга оширилганди.

Синовлардан кейин MRJ лайнерининг биринчи харидорларидан бири All Nippon Airways бўлиши кутилмоқда. Ташкилот 2018 йилнинг иккинчи ярмида мазкур лайнерлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

MRJ – сўнгги 50 йилдаги қисқа масофага парвоз қилувчи илк қайта ишланган япон самолёти саналади. Лайнер 1,5 мингдан 3,4 минг километргача парвоз қила олиши мумкин. Самолёт ўз бортида 90 нафар йўловчини ташиш имкониятига эга бўлади. MRJ лайнерини қайта ишлаш 2007 йилда бошланган бўлиб, шу кунга қадар тахминан 180 млрд иен (1,6 млрд доллардан кўпроқ) маблағ талаб қилган.

Mitsubishi Aircraft компанияси берган маълумотга кўра, уларда мазкур лайнер бўйича 150 млрд иенлик (1,4 млрд доллар) 407та буюртма мавжуд.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар