Россия пойтахти Москва шаҳрида Сурия Курдистонининг ваколатхонаси иш бошлади. Бу ҳақда рус нашрларида маълум қилинган.

Ваколатхонани очишдан мақсад мавжуд инқирозли вазиятда Россия ва Сурия ҳудудида истиқомат қилувчи курдларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳисобланади.

Курдистонликларнинг Европа ва АҚШдаги махсус вакили Сина Муҳаммад буни тарихий воқеа дея атаган. Унинг қўшимча қилишича, ушбу ваколатхона Илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси тартиблари асосида фаолият кўрсатади.