ОАВ: "Челси" Азарни "Реал"га кутилмаган даражадаги арзон нархда сотишга рози

Спорт 10 Февраль 2016 7743

"Челси"нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Эден Азар фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Эдуардо Инди El Chiringuito de Jugones телеканали эфирида айтиб ўтган.

У икки жамоа бу борадаги жараённи бошлагани, Евро-2016 турниридан кейин трансфер амалга ошиши ҳақида айтган.

25 ёшли бу футболчи учун мадридликлар 25 млн евро таклиф қилишган. Бу эса 2015 йилнинг ёзида нашрларда футболчи учун айнан "Реал" томонидан таклиф қилингани айтилган 100 млн евродан 4 баробар камдир. Лондонликлар Азарнинг спорт формаси ёмонлашгани туфайли уни 25 млн евро эвазига ҳам қўйиб юборишга рози бўлиши айтилган. Жамоа раҳбари Роман Абрамович ҳам унинг ҳозирги ҳолатидан кўнгли тўлмаяпти.

Маълумот учун, Азар жорий мавсумда "Челси" сафида 22та ўйин ўтказди ва атиги битта гол уриб, 2та голли узатма муаллифи бўлди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар