ОАВ: Германияда поездларнинг тўқнашишига диспетчер хатоси сабаб бўлган

Жаҳон 10 Февраль 2016 3158

Германиянинг Бавария федерал ерида иккита йўловчи поезди тўқнашиб кетиши оқибатида бир нечта вагонлар темир йўл изидан чиқиб кетган. Тўқнашув оқибатида 9 киши ҳалок бўлгани, 150 га яқин киши жароҳат олгани ҳақида маълумотлар олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувга инсон омили сабаб бўлган, деб хабар бермоқда ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда RedaktionsNetzwerk Deutschland ахборот тармоғи.

ОАВда маълум қилинишича, диспетчерлардан бири кеч қолаётган поездни ўтказиб юбориш учун автоматик сигнал тизимини ўчириб қўйган. Кеч қолаётган таркиб йўлларнинг тармоқланишида бошқа йўлга ўз вақтида ўтиши ва рўпарадан келаётган поезд билан тўқнашувдан қочиши керак бўлган. Бироқ поезд бунга улгура олмаган, бошқа поездга эса яшил чироқ, яъни юришга рухсат берилган. Биринчи поезд диспетчер кўрсатмасига амал қилиб, қизил чироқ ёнаётганига қарамасдан юришда давом этган.

Таъкидланишича, бу версиянинг расмий тасдиғи йўқ.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар