Турли давлатлар томонидан қўллаб-қувватланаётган хакерлар ҳаракати – Киберҳужумлар АҚШ учун жиддий хавф туғдирадиган жиҳатлар бири. Бу ҳақда Барак Обама The Wall Street Journal нашридаги мақоласида таъкидлаб ўтган.

Оқ уй раҳбарининг ишонч билан таъкидлашича, «АҚШ компьютер дунёсида етакчилик қилиб келмоқда ва бу уларга глобал иқтисодий жараёнларда кўмак бериб келяпти».

«Шу билан бирга, бизнинг бу борадаги устунлигимизга бошқа давлатлар томонидан хавф солиниши мумкин. Жиноятчилар ва умуман бизнинг тармоқларимизга хавф солиши мумкин бўлган шахслар Америка компанияларининг савдо сирларинини билиб олишга ва одамларнинг шахсий ҳаёти қонунларини бузишга уринишлари мумкин», - дея қўшимча қилади АҚШ раҳбари.

Унинг таъкидлашича, киберҳужумчилар «асосан тармоқдаги энг асосий инфратузилмалар, жумладан электр тармоғи ва молиявий тизимларни бузиб киришга кўпроқ эътибор қаратишади.

«Сўнгги йилларда 100 млн нафардан ортиқроқ америкаликларнинг шахсий маълумотлари, жумладан кредит карточкалари, тиббий хулосалари бўйича маълумотларига ҳужумлар кузатилган. 10 америкаликдан 9 нафари ўзининг шахсий маълумотларини йўқотиши мумкин деб ҳисоблайди. Бундай киберҳужумлар АҚШнинг миллий ва иқтисодий хавфсизлигига улкан хавф солади», - дея қайд этиб ўтган Обама.