ОАВ: Отабек Муталхўжаев 14 февраль куни уйланади

Жамият 10 Февраль 2016 11710

Ўзбекистондаги шоу-бизнес ҳаётини ёритишга ихтисослашган бир қатор нашрларда “Ниҳол” мукофоти совриндори бўлмиш хонанда Отабек Муталхўжаев бўйдоқлар сафини тарк этаётгани ҳақида хабар берилди. Хабарларда айтилишича, унинг никоҳ тўйи маросими 14 февраль Тошкент шаҳридаги "Versal" ресторанида бўлиб ўтади.

Kun.uz сайти хонанданинг продюсери Феруза Нодирова билан боғланганида эса у бу ҳақдаги саволга жавоб беришдан қатъиян бош тортган.

"Мен бу саволга жавоб бермайман. Буни кеча ҳам, ундан олдин ҳам айтгандим", дея қўпол оҳангда гапириб, телефон гўшагини қўйди у.

Бундан олдинроқ нашрлардан бирига берган интервьюсида у "ўзининг тасаввуридаги идеал аёл ўз уйини саранжом-саришта тутадиган, бир касбнинг эгаси, ички ва ташқи дунёси чиройлилигига этибор берадиган, пазандалиги, уятчан, камгаплиги билан ажралиб туриши, қисқаси гўзал ва рўзғорбоп бўлиши кераклиги" ҳақида айтганди.

Маълумот учун, 1984 йилнинг 18 июлида Тошкент шаҳрида туғилган Отабек Муталхўжаев 2004 йилдан буён ўзбек эстрадасида фаолият кўрсатиб келмоқда. У 2005 йилда Тошкент Давлат техника университетини тамомлаган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар