“Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати” АЖ 2015 йил якунларига кўра Қашқадарё вилоятидаги Хондиза полиметалл рудалари кони ҳудудидаги тоғ-бойитиш комплексини лойиҳавий қувватга кўтарди. Бу ҳақда ОТМКнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Жамоамиз қўйилган вазифанинг уддасидан чиқди, белгиланган муддатда тегишли лойиҳавий қувватга ета олди, - деди Хондизанинг рудо бошқаруви бўйича директори Сайфиллохон Лутфиев. – Биз йилига 650 минг тонна руда қазиб олиш ва қайта ишлаш, шунингдек, концентратлар чиқариш ва етказиб беришга эришдик”.

Комбинат маълумотларига қараганда, 2015 йили комплекс 650.8 минг тонна руда қазиб олган бўлиб, бу 2014 йилга нисбатан 23 фоизга кўпроқдир.