Ўзбекистонда 150 км автомобиль йўли оғирроқ юк кўтара оладиган ҳолатга келтирилади

Ўзбекистон 10 Февраль 2016 3949

Расмий прогнозга кўра, 2016 йилда Ўзбекистон миллий автомагистралининг 151 км автомобиль йўли 10 тонналик юкламани кўтара оладиган ҳолатдан 13 тонналик юкламани кўтара оладиган ҳолатга ўтказилади. Бунинг учун 275,5 млрд сўм сарфланади.

Сифатли йўллар йўлларга тушадиган юклама меъёрларини оширишга имкон беради, деб таъкидламоқдалар "Ўзавтойўл" компанияси мутахассислари.

Умумий қиймати 10 млрд долларни ташкил қиладиган 2015-2019 йилларга мўлжалланган ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастури доирасида автомобиль йўлларини қуриш улушига инвестицияларнинг учдан бир қисми тўғри келади.

Ивестицияларнинг асосий қисми Ўзбекистон миллий магистрали таркибига кирувчи 4 полосали йўлларни замонавий цемент-бетон ва асфальт-бетон қоплама билан таъминлаган ҳолда қуриш ва реконструкциялашга йўналтирилади.

Хусусан, 2020 йилгача Байнау–Қўнғирот–Бухоро–Навоий, Самарқанд–Тошкент–Андижон автомобиль йўлининг 1586 кми янгиланади.

Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, 2015 йилда Ўзбекистонда 382,4 км автомобиль йўли қурилган ва реконструкция қилинган.

Кўпроқ янгиликлар