Қирғизистонда тадбиркорнинг давлат рўйхатдан ўтиши нархи 42 баробарга камайтирилди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат солиқ хизмати матбуот хизмати маълум қилди.

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, Қирғизистонда тадбиркорларнинг солиқ хизматидан рўйхатдан ўтиш ва ҳисобот топшириш тизими секин-аста ўзгартирилмоқда. 2015 йилда Бишкекнинг Октябрь туманида ва Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманида ижтимоий фонд вазифаларининг солиқ инспекциясига топшириш пилот лойиҳаси бошланди. Энди тадбиркорлар солиқ ва суғурта тўловларини бир жойда тўлашлари мумкин. 2016 йил 1 январда Миллий статистика қўмитасининг жисмоний шахсларни юридик шахслар ташкил қилмасдан хусусий тадбиркор ва деҳқончилик (фермер) хўжаликлари сифатида рўйхатдан ўтказиш вазифалари солиқ хизматига топширилди. Бир ой ичида солиқ идораларида 1,7 мингдан кўпроқ тадбиркор рўйхатдан ўтган.

Ушбу дастурнинг асосий афзаллиги шундаки, хусусий тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш бепулдир. Тадбиркор фақатгина давлат рўйхатидан ўтгани ҳақидаги гувоҳнома бланкаси учун 5,95 сўм тўлайди. Аввал статистика идоралари ушбу хизмат учун мамлакатнинг ҳудудига қараб 145 сўмдан 330 сўмгача ҳақ олишган. Мисол учун, Бишкекда бу хизмат учун 300 сўм, Боткенда 198 сўм, Таласда 147 сўм олинган.