Россия АҚШ ва Корея Республикаси ўртасида мамлакат ҳудудида Пентагоннинг THAAD ракеталарга қарши мудофаа комплекслари жойлаштириш борасида музокараларни бошлаб юборгани ҳақидаги хабарлардан ташвишда. Бу ҳақдаги баёнот РФ ТИВнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Идора расмийларининг фикрича, бу қуролланиш пойгасини келтириб чиқариши мумкин.

“Минтақада АҚШ глобал РҚМ унсурларининг пайдо бўлиши Шимоли-Шарқий Осиёда қуролланиш пойгасини келтириб чиқариши мумкин, бу эса Корея ярим оролидаги ядровий муаммони янада чигаллаштиради”, - дейилади баёнотда.