Россия ва Ўзбекистоннинг илмий ҳамкорлиги кенгайтирилади

Ўзбекистон 10 Февраль 2016 2443

Россиядаги Фан кунига бағишлаб Тошкентда ўтказилган давра суҳбатида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги илмий ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди.

Россия фан ва маданият марказида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон олийгоҳларининг кўзга кўринган олимлари ва мутахассислари, шунингдек, пойтахтдаги лицейлар, коллежлар ва университетлар талабалари иштирок этди.

Йиғилишда икки томонлама илмий алоқаларни ривожлантириш борасидаги таклифлар ифодаланган ҳисоботлар тингланди.

Ҳар йилнинг 8 февраль куни Россияда Фан куни нишонланади. У 1999 йилнинг 7 июнь куни Россия Фанлар академиясининг 275 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган.

Кўпроқ янгиликлар