Рой Жонс боксдаги фаолиятини якунлади ва эътиборини мусиқа соҳасига қаратади

Спорт 10 Февраль 2016 1895

Россия фуқаролигига эга бўлган, асли америкалик боксчи Рой Жонс спортдаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Жонс фахрий президенти бўлган «Патриот» промоутерлик компанияси спорт директори Дмитрий Лучников «Р-Спорт» нашрига маълум қилди.

Манба берган маълумотга кўра, Рой эндиликда асосий эътиборини мусиқага қаратади.

«Жанглар бўлмайди, биз унинг муштлашишини аниқ хоҳламаймиз. Шу билан Ройнинг карьерасини якунлагани айтсак ҳам бўлади.

Ҳозирда Жонснинг илтимосига кўра, Россияда унинг мусиқий фаолиятини ташкиллаштириш ҳаракатидамиз. Шунингдек, профессионал бокс бўйича Рой Жонс кубоги турнирларини режалаштирганмиз. Биз унинг адвокати билан ишлаяпмиз, ҳамкорликдаги тадбирлар учун шартнома тайёрлашни бошладик», — дея таъкидлаган Лучников.

Эслатиб ўтамиз, Рой Жонс 2015 йилнинг сентябрь ойида Россия фуқаролигини олганди.

12 декабрда Москвада бўлиб ўтган охирги жангида эса британиялик Энцо Маккаринеллига тўртинчи раундда техник нокаутга учраб мағлуб бўлган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46252 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7196 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18499 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1092 Спорт
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар