Coca-Cola компанияси хатога йўл қўйиб, футбол бўйича 2016 йилги Европа чемпионати мусобақа жадвалида Украина байроғини нотўғри кўринишда чоп этди. Спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг йирик компаниянинг Франциядаги ваколатхонаси Украина байроғини тескари ўгирилган шаклда тасвирлади, деб хабар бермоқда компания сайти. 


Бундан ташқари, Англия байроғи Буюк Британия байроғи кўринишида, Буюк Британия таркибига кирувчи яна бир давлат – Уэльс эса ўз байроғи билан тасвирланган.

Европа чемпионати Францияда 10 июндан 10 июлгача бўлиб ўтади.

Англия терма жамоаси Россия, Уэльс ва Словакия билан, Украина эса Германия, Польша ва Шимолий Ирландия билан бир гуруҳда беллашади.