Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу Россияни Сурияда ҳарбий-коинот кучларининг ҳаракатлари оқибатларидан огоҳлантирди, деб ёзмоқда Hurriyet нашри.

Довудўғлунинг айтишича, Россия Собиқ иттифоқ 1979 йилда Афғонистондаги урушда "ботиб қолгандек" Сурия ихтилофида "ботиб қолиши" мумкин.

"Совет иттифоқи кучлари, анча кучли кучлар, "совуқ уруши" замонларида Афғонистонга кириб, Афғонистонни қарамлик вазиятида қолдириб кетганини ҳеч ким унутмаслиги керак. Бугун Сурияга кирганлар ҳам Сурияни қарамлик вазиятида қолдирадилар", деб айтди Довудўғлу.

Довудўғлу Россиянинг фақатгина 10 фоиз авиазарбаларигина ИШИД жангарилари позицияларига тўғри келаётгани ҳақида маълумотлар борлигини қўшимча қилди.