ПСЖнинг аргентиналик ҳужумчиси Эсекиэль Лавесси яна бир Хитой жамоаси қизиқишлари доирасига тушган.

L’Equipe нашри хабарига кўра, ўтган мавсум якуни натижаларига кўра Хитой чемпионатининг олий дивизионига чиққан «Хэбэй Чайна Форчун» жамоаси 30 ёшли бу футболчини сотиб олиб, унга йилига 15 млн евродан тўламоқда.

Нашрнинг ёзишича, Лавессига Хитойнинг бошқа бир жамоаси «Шанхай Шеньхуа»дан қизиқиш сақланиб қолмоқда. Бу жамоа футболчига йилига 13 млн евро ҳамда қўшимча бонус сифатида 2 млн евро тўлашга розилигини билдирган.

Бундан олдинроқ, «Хэбэй Чайна Форчун» Гаэль Какута («Севилья»), Стефан Мбиа («Табзонспор») ва Жервиньони («Рома») харид қилиб улгурганди.

Лавесси Хитойнинг "Шанхай Шеньхуа" клубига ўтишга розилик берди

Лавесси Хитой жамоасига ўтиб, катта пул топишдан кўра "Интер"да ўйнашни маъқул кўрмоқда