Яна бир футболчи Англиядан Хитойга йўл олмоқда

Спорт 10 Февраль 2016 4675

Англиянинг «Челси» жамоаси ўзининг франциялик ҳужумчиси Лоик Ремини хитойликларга сотишга рози бўлди.

Le10Sport порталининг маълум қилишича, лондонликлар уни Хитойнинг «Шанхай Шеньхуа» жамоасига 20 млн евро эвазига трансфер қилади.

Реми Хитойда йилига 9 млн евро маош олмоқчилигини билдирганди. Хитойликлар эса унга йилига 7 млн маош ва қўшимча бонуслар таклиф қилган.

Қайд этилишича, жамоалар ўзаро келишувга эришган, эндиликда футболчининг қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар