Россиянинг “АвтоВАЗ” компанияси Lada автомобилларини расмий сайтининг махсус саҳифаси орқали онлайн тартибда харид қилиш хизматини тақдим этди.

Харидор машина модели, комплектация ва рангини танлаб, уни қайси дилерлик марказидан олиб кетишини кўрсатиши лозим.

Охирги босқичда 10 минг рубль миқдорида олдиндан тўлов қилиш керак бўлади. Танланган машина бир муддатдан сўнг кўрсатилган автосалонга етказиб берилади.