Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, муассаса шаклидаги “ЭЪЗОЗ ВА МЕҲР” нодавлат нотижорат ташкилоти 2016 йил 8 февралда Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унинг асосий мақсади “O'zagrosanoatmashxolding” акциядорлик холдинг компанияси ходимлари ва компания тизимига кирувчи корхоналарнинг ходимлари, уларнинг оила аъзолари, соҳа тизимидаги меҳнат фахрийларини ва бошқаларни ижтимоий дам олиши, шунингдек уларни соғломлаштириш ва соғлиқни сақлаш муассасаларида дам олишини ташкил қилиш бўйича тадбирларни ташкил этишдан иборатдир.