АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари генерали Жеймс Мартин матбуот анжуманида, қуролли кучлар бюджети ҳақидаги саволга жавоб бериш чоғида ҳушидан кетиб қолди.

Воқеа CNN телеканали орқали ёритилди. Мартин журналистларга F-35 қирувчисини ишлаб чиқариш дастурини молиялаштириш ҳақида гапираётган эди. Генерални турғизиб, сув беришган, сўнг шифохонага юборишган.