АҚШ ҳарбий раҳбарияти КХДР томонидан сунъий йўлдош ташувчи ракета учирилиши туфайли Жанубий Кореяга “Виржиния” типли SSN-777 “Шимолий Каролина” субмаринасини йўллаши мумкин, деб хабар беради Рёнхап агентлиги.

“Билишимча, АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг “Шимолий Каролина” атом субмаринаси Жанубий Кореяга келади”, - дейди агентликнинг дипломатик доиралардаги манбаси.