АҚШ Сенати кўпчилик овоз билан Шимолий Кореянинг навбатдаги ядровий ва космик ишланмаларидан кейин унга нисбатан янги санкциялар киритиш ҳақидаги қонунни қабул қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

"Шимолий Корея ҳукуматига қарши санкцияларни амалга ошириш" деб номланган қонун лойиҳаси Шимолий Кореяга оммавий қирғин қуроллари технологиялари билан боғлиқ импорт, инсон ҳуқуқлари бузилиши, мамлакат ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун пул ювиш ва қалбаки маҳсулотлар ишлаб чиқаришда кўмак берганларга нисбатан санкциялар киритиш ва тергов олиб боришни кўзда тутади.

АҚШ президенти Барак Обама яқин кунларда бу қонун лойиҳасини имзолаши кутилмоқда.