БААда миллионер 200 дирҳамлик телефонни ўғирлаш устида қўлга тушди

Жамият 11 Февраль 2016 8716

БААлик миллионер Шаржа шаҳридаги савдо марказида бир қизнинг 200 дирҳам турадиган телефонини ўғирлаётгани кузатув камераларида қайд қилинди. Полиция томонидан қўлга олинган эркак бу ишни нега қилганини ўзи ҳам тушунмаганини тан олди.

Шаржадаги савдо марказларида бой инсонлар томонидан ўғирлик содир этилиши кўп бора кузатилган. Жумладан, бир бой аёл нон ўғирлагани шов-шувга сабаб бўлганди. Лекин бундай масалаларнинг кўпчилиги воқеа жойида, полициянинг аралашувисиз ҳал қилинади.

"Бундай ҳодисаларнинг аксарияти майда ўғирликлар бўлиб, олдиндан режалаштирилмаган бўлади. Лекин, бундай майда ўғриликлар содир бўлиши савдо мавсуми бошланган вақтда ортади ва ҳатто ҳар куни рўй бериши ҳам мумкин", дейди ҳудуд полицияси бошлиғи Халифа Абдуллоҳ.

"Бир сафар шунга ўхшаш ҳодиса жуда ҳайрон қоларли эди. Ўшанда бир қиз 200 дирҳамлик телефонни ўмарганида қўлга тушганди. Ҳолбуки, у дўконга 500 000 дирҳамлик автомобилда келган", дея эслайди у.

Полиция раҳбари яна бир шундай ҳолатни эслаб ўтган.

"Бир сафар бир тадбиркор аёл маҳаллий супермаркетдан қора нон солинган пакетни ўғирлаган. Уни тутишганида ҳам у бу ишни беихиёр амалга оширганини айтган. Бундай ҳолатларнинг аксарида рисоладагидек, бирон нарсага зориқмаган кишилар ўғирликни амалга оширишади. Буни руҳий эҳтиёж деб изоҳлаш мумкиндир. Балки, ундайлар шу ишни амалга оширганларидан кейин ички қониқиш ҳосил қилишар", дейди полиция бошлиғи.

Кўпроқ янгиликлар