Бармоқ изи ёрдамида очиладиган “ақлли” қулф тақдим этилди

Технология 11 Февраль 2016 3313

Pishon Lab компанияси TappLock номли бармоқ изи орқали очиладиган “ақлли” қулфни тақдим этди. Қурилма 200та бармоқ изини сақлаб қолиш хусусиятига эга. Бу қулф эгасининг яқинлари ҳам бундан фойдалана олишига имкон яратади.

Қурилма бармоқ изини 0.8 сонияда текширади. TappLock Bluetooth 4.1 модули ва мобиль илова ёрдамида созланади. Унга 1200 мА/соат ҳажмли аккумулятор ўрнатилган. Компания берган маълумотга кўра, бу қувват билан TappLock 3 йил хизмат қила олади.

Мобиль илова қулф эгасини унинг очилгани ҳақида хабардор қилиб туради.

Гаджетга Indiegogo сайтида 49 доллардан буюртма бериш бошланди.

Бундан ташқари, TappLock’нинг арзонроқ бўлган Lite версияси ҳам мавжуд. У сувдан ҳимояланмаган ва унга бир марталик батарейкалар ўрнатилган. Ушбу моделнинг нархи – 39 доллар.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар