«Барселона» Испания Кубоги 1/2 финалининг биринчи иштирокчисига айланди

10 февраль оқшомида ўтказилган жавоб ўйинида «Барселона» «Валенсия» меҳмони бўлди.

Мазкур учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва икки ўйин натижасига кўра каталонияликлар финал йўлланмасига эга бўлишди.

Жавоб ўйинида дастлаб, 38 дақиқада Альваро Негредо ҳисобни очди. Ўйиннинг сўнгги декадасида эса Каптум ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда Луис Энрике шогирдлари 7:0 ҳисобида ғалаба қилиб, финал йўлланмасини амалда ҳал қилганди.

Қайд этиш керакки, бу каталонияликларнинг турнирда 3 марта кетма-кет финалга чиқиши бўлди. Шунингдек, жамоа кейинги 6 йил ичида 5 марта финалда ўйнаган.

Испания Кубоги, 1/2 финал

Валенсия – Барселона 1:1
Голлар: Негредо, 39 — Каптум, 84
Валенсия: Доменек — Гайя, Диалло, Сантос, Везу — Захибо, Вильяльба (Сальвадор, 81), Данило — Пьятти, Негредо (Баккали, 60), Мина (Гомеш, 71)
Барселона: Тер Штеген — Матье, Вермален, Бартра, Видаль — Сампер, Ракитич (Камара, 76), Роберто – Адриано (Дуглас, 77), Рамирес (Каптум, 82), Эль Хаддади
Огоҳлантиришлар: Диалло, Сантос, Гайя, Сальвадор – Эль Хаддади, Сампер.