АҚШнинг Чикаго штатида рассом Винсент Ван Гогнинг картинасидан намуна олинган хонада тунаб қолиш таклиф қилинмоқда. Хонани Airbnb сервиси ёрдамида банд қилиш мумкин. Chicago Tribune нашрининг ёзишича, хонанинг бир кунлик нархи 10 долларни ташкил қилади.

Хонанинг нусхаси Чикаго санъат институтидаги “Ван Гог ётоқхоналари” номли янги кўргазманинг бир қисмидир. Туристлар ва шаҳар меҳмонларига таклиф қилинаётган хона рассомнинг Арлдаги ётоқхонаси билан айнан бир хил ишланган.

Хона тўрт ҳафта ичида яратилди. Ягона жиддий тафовут тўшакда. Картинада у ўринли, репродукцияда эса икки ўринли.