Бугун дунёдаги молиявий вазият 2008 йил инқирозидагидан ҳам ёмонроқдир, деб ҳисоблайди денгиз йўллари орқали юк ташиш соҳасида жаҳон етакчиси бўлган Moller-Maersk компанияси директори Нильс Андерсен. Бу ҳақда Vestifinance.ru нашри хабар бермоқда.

“Нефть нархи 2008-2009 йилларда бўлган энг паст даражага етди, улар узоқ муддат бундай сақланиб туради, яқин орада ўзгариш бўлиши қийин. Ташқи шароитлар ҳам қийинлашди”, - деди Андерсен Financial Times журналига берган интервьюсида.

2015 йил якунларига кўра Moller-Maersk 82 фоизга тушиб кетди: 2014 йили даромад 5 млрд долларни ташкил қилган бўлса, 2015 йили бу кўрсаткич 925 млн долларга тенг бўлди.

Bloomberg таҳлилчилари компаниянинг даромади 3.7 млрд доллар бўлиши ҳақида прогноз беришган эди, аммо бу тахминлар ўзини оқламади.