Эрдўған Туркиянинг сабри тўлгани ва қочоқлар учун "Европа эшикларини очиб қўйиши" мумкинлигидан огоҳлантирди

Жаҳон 11 Февраль 2016 9003

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакат ўз чегараларини Суриядан ўтувчи қочқинлар учун очиб қўйиши мумкинлигини истисно этмади. У бу ҳақда мамлакатдаги бизнес олами вакиллари билан учрашуви вақтида гапириб ўтган.

"Шу вақтгача биз муҳожирлар минган автобусларни Эдирнадаги назорат-ўтказув пунктида (Туркиянинг ЕИ билан чегараси) тўхтатиб қолаётгандик. Биз бу ишни бир қиламиз, икки қиламиз. Лекин кечирасизлару, биз энди чегарани очиб қўйиб, уларга оқ йўл тилашимиз ҳам мумкин", дейди у.

Эрдўғаннинг қайд этишича, кейинги йилларда Туркия, ҳали Европа Иттифоқи қочоқлар учун маблағ ажратиш масаласини муҳокама қилаётган вақтда улар учун 9 млрд доллар сарфлаб қўйди.

"Улар 2 йил учун ажратиши ваъда қилинган 3 млрд долларни биз ўзимиз учун эмас, сурияликлар учун сўраганмиз. Улар яна маблағлар ажратиши керак, чунки ҳали уруш давом этмоқда ва Суриядан қочиб чиқаётганлар сони ортишда давом этади. Ҳали бошқалар фақат гап сотиш билан машғул бўлганида, биз 10 млрд доллар сарфлаб қўйиб, "белимиз синишига" оз қолди", дея таъкидлаган президент.

Унинг Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер билан учрашуви натижаси ҳақида Греция матбуотида чиқарилган мақолаларга муносабатини билдирар экан, у буни "Туркияга ҳужум"сифатида баҳолаган. Бу мақолаларда Эрдўған ЕИга босим ўтказгани, агар Европа Анқарага зарур ёрдам кўрсатмаса, қитъани суриялик қочқинларга тўлдириб ташлаш билан пўписа қилгани ҳақида ёзилганди.

"Агар учрашув протоколини ўқиган бўлсангиз, Туркия Европани қочқинлар муаммосидан тўсиб келаётганини англар эдингиз. Биз шунчаки, Туркия ўз бурчини бажаргани ҳолда, Европа ҳам келишувга амал қилишини исташимизни билдирганмиз", дейди Эрдўған.

Охирги кунларда Сурия шимолидаги Ҳалаб шаҳридаги вазият сақланиб қолса, Туркияга яна 600 минг қочқин кириб келиши мумкин.

"Туркия шу вақтгача 2,5 млн нафардан ортиқ қочқинни қабул қилган. Улар учун 10 млрд доллар миқдоридаги маблағ сарфлаб қўйдик. Таққослашингиз мумкин, БМТ кўрсатган ёрдам миқдори - 455 млн доллар", дея БМТдан ҳам муаммога жиддий эътибор қаратишни сўрайди Эрдўған.

Унинг таъкидлашича, қочқинлар муаммоси Туркиянинг иқтисодига таҳдид сола бошлади ва энди зарур қадамлар ташланиши мумкин.

"Учишлардан холи ҳудудларни ташкил этмай туриб, Суриядаги жангариларни буткул йўқ қилмай туриб, қочқинлар муаммосидан қутилиб бўлмайди. Биринчи навбатда сурияликлар учун Суриянинг ўзида хавфсиз шароитларни ташкил қилиш зарур", дейди у.

Унинг қайд этишича, "Сурияда Башар Асад режими ва Россия авиациясининг бомбардимонлари давом этар экан, Туркиядан мавжуд вазиятда сабр қилишда давом этишни талаб қилиш ўринсиз.

"Бунақаси кетмайди. БМТ Хавфсизлик кенгаши зарур чораларни кўриши зарур", дейди туркияликлар раҳбари.

ОАВ: Эрдўған етарли молиявий ёрдам кўрсатилмаса, Европани муҳожирлар билан тўлдириб ташлаш орқали таҳдид қилган

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46401 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7239 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18544 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1498 Спорт
Чет тилини билиши тўғрисидаги сертификати борлар ушбу блокдан имтиҳонсиз ўтади
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар