Ҳиндистон шарқидаги шаҳарлардан бирида қўлга ўргатилмаган фил назорат остидан чиқиб кетиб, 100га яқин уйлар ва дўконларга зарар етказди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар бермоқда.

Ғарбий Банголиядаги Силигури шаҳрида содир бўлган воқеалар акс этган фотосуратлар интернетда кенг тарқалиб кетди.

Ғарбий Банголия штати ўрмончилик вазири Бинай Кришнанинг AFP мухбири билан телефон суҳбатида маълум қилишича, фил подадан айрилиб, адашиб қолган, ва ўрмондан чиқиб, шаҳарга кириб келган.

Уйлардан ташқари, кўплаб транспорт воситаларига ҳам зарар етказилган.

Одамлар унга тош отиб, қочиришга уринган, бир муддат сўнг ўрмон хўжалиги хизматчилари етиб келиб, жониворни ухлатиб қўйишган.

Кришнанинг сўзларига қараганда, фил Силигури четидаги Сухна ўрмонига олиб ўтилган.