Intel компанияси йилдан йилга камроқ энергия сарфлайдиган чиплар устидаги ишланмаларни ривожлантириб бориш ниятида, бунинг учун айрим кўрсаткичлардан воз кечишга ҳам тайёр. Бу ҳақда компаниянинг технологиялар ва ишлаб чиқариш бўйича директори Уильям Холт International Solid-State Circuits Conference тадбири чоғида айтиб ўтди.

Компания энергия тежамкорлиги масаласига алоҳида аҳамият қаратиши соҳадаги умумий тенденцияларни акс эттиради, деб ҳисоблайди мутахассислар. Илгари кичик ҳажмли чипларга кучлироқ самарадорлик бағишлаш урф бўлган эди, ҳозир эса смартфонлар, планшетлар, ноутбуклар ва бошқа гаджетларнинг мустақил ишлаши учун энергия тежамкорлигини таъминлаш биринчи ўринга чиқмоқда.