Канадалик дарахт ёғочидан ясалган автомобилида соатига 76,6 км тезликда ҳаракатланиб рекорд ўрнатди

Технология 11 Февраль 2016 2707

Канадалик Брайан Рид игнабаргли нинабаргли дарахт ёғочидан (Thuja plicata) ясалган автомобилни соатига 76,625 км тезликка чиқариб рекорд ўрнатди. 240 ёшли дарахтдан ишланган машина билан ўрнатилган мазкур натижа Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олди.

Рекорд АҚШнинг пойгага мўлжалланган трассаларидан бирида ўрнатилган.

Маълумотларга кўра, бу натижани олдин ҳеч ким қайд этмаган ва Ридга Гиннеснинг рекордлар китоби мутахассислари мазкур автомобилни шартли равишда камида 50 километр/соат тезликка олиб чиқишни вазифа қилиб қўйишганди.

Cedar Rocket номини олган автомобил Mazda RX-7 платформаси асосида тайёрланган. Ишлаб чиқарувчилар унинг дискли тормоз тизимига эга бўлишини исташган. Натижада машина электр энергияси ёрдамида ҳаракатланиш имкониятига эга бўлган.

Техниканинг агрегати 35 от кучини ташкил қилади. Унга ўрнатилган электродвигател ва 8лик литий-ион батарейкаси автомобилнинг олд қисмида жойлаштирилган. Унинг умумий оғирлиги 250 килограммни ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 89633 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44733 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50415 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8826 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19687 Ўзбекистон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 240 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 460 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 385 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 349 Жаҳон
Dodge Viper суперкарларини ишлаб чиқариш кутилмаганда тўхтатилди
Кўпроқ янгиликлар