Лавесси Хитой жамоаси таклифини қабул қилиб, 2 йилда 30 млн евро ишлаб оладиган бўлди

Спорт 11 Февраль 2016 1989

«Пари Сен-Жермен» жамоасининг аргентиналик ҳужумчиси Эсекьель Лавесси Хитойнинг «Хэбэй Форчун» жамоаси таклифини қабул қилган. Бу ҳақда 11 февраль куни Lequipe нашри хабар тарқатди.

30 ёшли футболчи ёзда эркин агентга айланиши мумкин эди. Шу туфайли парижликлар уни 6 млн евро эвазига сотишга рози бўлишган.

Бундан олдинроқ, Лавесси Хитойнинг «Шанхай Шеньхуа» жамоасидан тушган таклифни рад этиб, Италиянинг «Интер» жамоасига ўтиш вариантини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди. Шунингдек, унинг «Челси»га ўтиши ҳақида хабарлар берилганди.

Лекин кейинги кунларда Хитойнинг яна бир жамоаси «Хэбэй Чайна Форчун» варианти пайдо бўлган ва бу жамоа футболчига 2 йиллик шартнома таклиф қилиб, унга йилига 15 млн евродан маош тўлашга рози бўлган.

Бундан олдинроқ, «Хэбэй Чайна Форчун» Гаэль Какута («Севилья»), Стефан Мбиа («Табзонспор») ва Жервиньони («Рома») харид қилиб улгурганди.

«Хэбэй Чайна Форчун» Лавессини харид қилиб, унга йилига 15 млн евро маош тўламоқчи

Лавесси Хитойнинг "Шанхай Шеньхуа" клубига ўтишга розилик берди

Лавесси Хитой жамоасига ўтиб, катта пул топишдан кўра "Интер"да ўйнашни маъқул кўрмоқда

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар