Arrow компанияси қоғозли самолёт ишлаб чиқарувчи LEGO конструкторидан ясалган механизм ҳақида реклама ролиги суратга олди.

Ушбу механизмни Артур Сачек ясаган. LEGO-робот жараённи тўлиқ – қоғозни қабул қилиб олишдан то уни самолёт ҳолига келтиришгача ўзи амалга оширади.

Маълумот учун, Артур Сачек бундан аввал ҳам LEGO’дан турли механизмлар ясаган. Улар орасида рақсга тушадиган робот ҳам бор.