«Ливерпуль» мухлислардан узр сўради ва чипталар нархини оширмайдиган бўлди

Спорт 11 Февраль 2016 1664

«Ливерпуль» хўжайини Жон Хенри, жамоа вакили Том Вернер ва клуб президенти Майк Гордон клуб расмий сайти орқали чипта нархининг оширилиши юзасидан мухлисларга мурожаат қилишди.

«Ҳурматли мухлислар. Ушбу ҳафта жуда сершовқин ўтди. "Fenway Sports Group" ва «Ливерпуль» футбол клуби номидан жамоанинг 2016/17 йилги мавсум учун янги чипта нархи сиёсати бўйича етказилган ноқулайлик учун узр сўрамоқчимиз.

Биз гўёки мухлислар ҳақида қайғурмаётганимиз, фақат ўз манфаатимизни устун қўяётганимиз ҳақидаги гап-сўзлардан хавотирдамиз. Аслида бундай эмас.

Аксарият мухлислар чипталар нархининг оширилишига қарши чиққанидан кўриниб турибдики, биз хатога йўл қўйибмиз.

Энг қиммат чиптанинг нархи 77 фунт қилиб белгиланганида кўпчилигингиз салбий муносабатда бўлдингиз ва клуб чипталар нархини ошриши ниятидан қайтишига умид билдирдингиз. Сизнинг мурожаатингиз инобатга олинди», – дейилади баёнотда.

Шу тариқа, клуб янги мавсум учун энг қиммат чипталар нархини 59 фунт қийматида сақлаб қолди. Шунингдек, энг қиммат йиллик абонемент 869 фунт нархида қолади. Энг арзон абонемент нархи эса 25 фунтга арзонлаштирилиб, 685 фунт миқдорида белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни АПЛнинг 25 тури доирасида «Ливерпуль» мухлислари «Сандерленд»га қарши кечаётган ўйиннинг 77 дақиқасида жамоа раҳбариятига норозилик петицияси сифатида стадиондан чиқиб кета бошлашди. Бунга ўйинлар учун энг арзон чипталар нархи 59 фунт стерлингдан 77 фунт стерлинггача кўтарилгани сабаб бўлди. Натижада, ўйиннинг қолган қисмида мерсисайдликлар 2та гол ўтказиб юборишди ва ғалабани қўлдан бой беришди.

АПЛнинг етакчи жамоалари чипталар учун нархларни арзонлаштириш таклифига қарши чиқмоқда

"Арсенал" жамоаси мухлислари уюшмаси раҳбариятдан чипталар учун нархларни 2019 йилгача ўзгартирмасликни сўрашди

«Боруссия Д» мухлислари чипталарнинг юқори нархларига қарши антиқа акция ўтказишди

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар